Мактабгача ёшдаги болаларга таълим - тарбия беришда Мария Монтессори методикасини қўллаш.

Written by ziyoda2008 on 7 Июнь 2010 – 11:07 - 13 Views

Максад:
• Тингловчиларнинг  мактабгача  таълим муассасаларида  М.Монтессори  методикаси  буйича   ишни самарали ва  кизикарли  ташкил  этиш, интерфаол  усуллардан   фойдалана  олиш  борасида  билим,куникма  ва малакаларини  такомиллаштириш.
Вазифалар:
         - Тингловчиларнинг мактабгача ёшдаги  болаларга  Мария Монтессори        методикаси  буйича  олиб  бориладиган   ишлар  туғрисидаги  билимларини   янада  кенгайтириш.
•  - Тингловчиларга – болаларни  мустакил  бажаришига  ёрдам бериш  усулларини  ургатиш, уларга  барча   зарур  шароитларни   яратиш  ва  машғулотлар   жараенида  болаларда  ижодкорликни шакллантириш  буйича  малакаларини  такомиллаштириш.
Кутилаётган  натижалар:
• -  -Тингловчиларнинг   М.Монтессори  методикаси  буйича  уйинлар  утказишда интерфаол  усуллардан  фойдалана олиш  имкониятларини  кенгайтириш.
•        -Тингловчиларнинг   ҳаётий ва касбий истикболини  онгли  равишда  режалаштириш  малакаларини  такомиллаштириш.
• Тингловчилар  билимларини  кенгайтиришга  йуналтирилган,иштирок  этишга мулжалланган  интерфаол  услублар:қисқа  маъруза, ақлий  ҳужум, кластер, резюме усули, гурухда ишлаш ва  мунозара  утказиш, куникмаларни  амалда  қуллаш  буйича  машклар.
КИРИШ  КИСМИ
• Болалар  учун ўйинлар ихтиро  қилиш   ишига    итальян педагоги  Мария Монтессори  катта   хисса қўшган. XX аср бошида унинг  методикаси  бўйича ишлаган Италия ва Франциядаги мактабларда хам у томонидан ишлаб чиқилган ўнлаб ўйинлардан фойдаланилган.
• Монтессори 5-10 ёшли болалардан иборат 30-50 кишилик катта гурухларда ишлаган. Педагогнинг роли болаларнинг машғуллигига эътибор беришдан иборат бўлган. Шунингдек, оғзаки изоҳдан жуда кам фойдаланилган. Ўша пайтда ўйлаб топилган ўйинлардан хозир ҳам фойдаланиш мумкин. Лекин улардаги усул, услублар бироз ўзгартирилган, чунки бу ўйинларни оилага мослаштирганмиз.
• Бола
• педагог билан эмас балки, ота–онаси, бувиси билан уй шароитида ўйнашга мослаштирилган.
• Монтессори ўйинларидаги харакатлар ва усуллар жуда кўп вақт олдин деярли 100 йилдан аввал ўйлаб топилган. Табиийки, уларнинг ҳаммаси ҳам хозирги болаларга тўғри келмайди.
• Монтессори мактабида тарбияланувчиларнинг кўпчилиги ақлий ривожланиши суст, ижтимоий мослашувда қийналадиган болалар бўлишган. Хозирги замон болалари учун ўйин материали, жихозларини ўзгартириб бериш керак.
Монтессори методининг моҳияти нимадан иборат?
• Монтессори методи болани ҳар томонлама ривожлантиришга ёрдам беради. Мария Монтессорининг болаларга ёндашуви ўзига хос.
• Мария Монтессори Италияда туғилган бўлиб, у ўз мамлакати тарихида биринчи аёл –доктор бўлган.У ўзининг илк фаолиятини ривожлантиришда орқада қолаётган болалар билан бошлаган. Бу болалар асосан камбағал оилалардан бўлган. У қўллаган методлардан бутун дунё педагоглари кенг фойдаланадилар. Бугунги кунда Кўшма Штатларда ҳам унинг системасига нисбатан қизиқиш кучайди.Таълимнинг анъанавий методлари панд бериб турган бир пайтда, Монтессори йўналиши болалар ривожланишига ўзига хос ёндашув назариясини илгари сурди.
Монтессори системаси
– Монтессори системаси учта асосий қисмлардан тузилган: бола,  атроф –мухит ва педагог.
• Таълим жараёнида диққат марказида бола туриши керак. Мария Монтессори ўз методикасида болани табиий шароитлардаги кузатувларига асосланган.
• Сўнгра доктор Монтессори боланинг мустақил ривожланиши учун табиий махсус шароитлар яратди. У таълимда педагогнинг ўрнини ўзгача талқин этган. Унинг фаолияти таълим бериш эмас, йўналтиришдан иборат бўлиши лозимлигини уқтирган. Шунинг учун “ўқитувчи” сўзи ўрнига “раҳбар”иборасини қўллаган.
• Мария Монтессори бола қандай бўлса шундайлигича қабул қилишга харакат қилган. Монтессори методи болага билиш, ўрганиш фаолиятини осон ўзлаштиришга ёрдам беради. Билимни фаолият орқали мустақил олишга ўргатади.
• Монтессори методикасига асосан бола ўзига ёққан, ўзига қизиқарли бўлган машғулотни танлаш эркинлигига эга бўлади.
• Ўз–билим малакалаларини такомиллаштира бориб, болада мустақиллик ва ўзига ишонч ҳам ривожланади. Монтессори методи болада таълим жараёнига табиий интилишни юзага келтиради. Таълимнинг кейинги босқичига дадил, ишонч билан ўтишга замин тайёрланади. Болага уни ўраб турган мухит ўқитувчилик қилади . Монтессори мактабида бола махсус ишлаб чиқилган материалларга таяниб билим олади. Улар содда, қизиқарли, болани мустақил ишлашга ундайди.Улардан фойдаланганда бола учун  ўз хатоларини ўзи тузатишига имконият яратилади.
• Болага унинг хатолари ҳақида катталарнинг хадеб таъкидлайвериши бўлмагач, ўз–ўзидан унинг дадиллиги, мустақиллиги оша боради.
• Монтессори машғулотларида болалар ўзаро мусобақалашмайди.
ТЕСТЛАР:
• 1. Мария Монтессори методи болага нисбатан қандай муносабатни назарда тутган?
– а) Болани табиий шароитларда кузатиш ва улар қандай бўлса, шундайлигича қабул қилиш.
– в) Мустақил ривожланишига шароит яратиш.
– с) Ижодий фаолиятга йўналтириш.
 
• 2. Мария Монтессори методикасининг бош ғояси нимадан иборат?
– а) Ота-оналар билан хамкорлик.
– в) Мактабга тайёрлаш.
– с) Болани мустақил ривожланишига туртки бериш.
• 3. Мария Монтессори методининг шиори қандай?
– а) Менга ўргатинг, мен бажараман.
– в) Буни мустақил бажаришимга ёрдам беринг.
– с) Билмаганимни кўрсатиб беринг.
• 4. Мария Монтессори методи болага қандай имтиёзлар беради?
– а) Танлов эркинлиги.
– в) Кун тартибини билувчанлиги.
– с)мустакил фикрлаш
• 5. Монтессори методикасининг моҳияти нимадан иборат?
– а) Болага ҳар томонлама ривожланишига ёрдам бериш.
–         в) Ақлий жихатдан ривожланиши.
• 6. Монтессори системаси таркибий қисмлари қайсилар?
– а) Ота-оналар, бола, педагог.
– в) Маҳалла, бола, МТМ.
– с) Бола, атроф-муҳит, педагог.
• 7. Монтессори методикаси кўргазмалиликда нималарга аҳамият берган?
– а) Содда, қизиқарли.
– в) Мустақил ишлашга ундайди, ўз хатосини ўзи тузатишга ўргатади.
– с) Хамма жавоблар тўғри.
• 8. Монтессори системасидаги таълим зоналари нималардан иборат?
– а) Жисмоний, математик, мусиқавий.
– в) Жисмоний, эстетик, мантиқий.
– с) Табиий, географик, математик.
• 9. Қўшимча зоналарнинг вазифаларини сананг!
– а) Мусиқавий, санъат, рақс, қўл меҳнати.
– в) Меҳнат, жисмоний тарбия, тил ўргатиш.
– с) Теварак-атроф, тасвирий фаолият, меҳнат.
• 10. Ўйин  материалларининг асосий таълимий вазифалари қайсилар?
– а) Амалий хаётга тайёрлаш,уз-узига хизмат, сенсор ривожланиш в)жисмоний ва аклий ривожланиш
– с)ранг,катталик,сон-санокка ургатиш


Posted in Testlar | No Comments »

Нутқ ўстириш…

Written by ziyoda2008 on 5 Июнь 2010 – 9:58 - 9 Views

11.JPGТовуш артикуляциясини эгаллаш анча узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, у кўпинча беш йил, баъзан эса етти йилгача чўзилади: бу борадаги ишлар муваффақиятли олиб борилган тақдирда бола беш ёшдан бошлаб соф сўзлай бошлайди. Мактабгача ёшдаги бола таълимнинг кейинги босқичига тайёр бỹлиши учун ундан жисмонан соғломлик, нутқ ва тафаккурнинг маълум доирада ривожланганлиги, шахсида маънавий - аҳлоқий хусусиятларнинг етарли шаклланганлиги, мактаб ҳаёти ҳақида тегишли тасаввурларга эга бỹлиши талаб этилади. Бу талаблар мажмуи «Учинчи мингйилликнинг боласи » таянч дастури ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қỹйиладиган давлат талабларида аниқ – равшан келтирилган бỹлиб, улар мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча мактабгача ёшдаги  болаларнинг мактаб бỹсағасида эгаллаши зарур бỹлган таълимий меъёрлари ҳисобланади.           Мактабгача катта ёшдаги бола теварак – атроф ва табиат, ижтимоий ҳаётга доир қуйидаги тушунча, малака ва кỹникмаларни эгаллаши лозим:       - ỹз исми – шарифини билиши;       - неча ёшдалигини билиши;       - туғилган куни қачонлигини билиши;       - ота – онасининг исми шарифини билиши;       - яшаш манзилини билиши;       - қайси мамлакатда яшаши, пойтахт шаҳар номини билиши;       - уй ва ёввойи ҳайвонларни билиши;       - ỹсимликларни билиши       - табиат муҳофазасини билиши талаб этилади.         Шунингдек, бола луғат бойлиги ва нутқий малакалари қуйидагилардан иборат бỹлади: - берилган саволларга тỹлиқ жумлалар билан жавоб бериши, ỹзи ҳам саволлар бериши (бу нима? дан ташқари ) ;- сурат асосида ҳикоя тузиши;- эртак тỹқиши;- маълум товушли сỹзни топиши;- гап тузиши;- сỹзни бỹғинга бỹлиши;- унча катта бỹлмаган   бадиий асарларни қайта ҳикоя қилиши;- шеърларни ёд олиши; Мактабгача ёшдаги бола нутқига қỹйиладиган талаблар қуйидагилар:- ỹқиб берилган бадиий  асарни қайта ҳикоя қилиш;- таклиф этилган мавзуда суҳбатлаша олиш;- сурат асосида ҳикоя тузиш;- ỹқилган асар мазмунини тущунтира олиш;- она тилидаги барча товушларни тỹғри талаффуз этиш;- грамматик жиҳатдан тỹлиқ ва    тỹғри жумлалар билан гап тузиш;- шеърларни ифодали ỹқиш ;- эртак сỹзлай олиш; - суратларни тавсифлаш;- эртак боши, давоми, охирини боғлай олиш;  

            Болада бу малакаларнинг тỹғри ва тỹлиқ, ỹз вақтида шакллантирилишида катталарнинг намунаси алоҳида ỹрин тутади. Шу сабабдан уларнинг –- сỹз охирини «ютиб юбормасликлари»;-ỹз нутқини назорат   қилишлари;   - нутқнинг ифодалилигини сақлашлари;-янги сỹзларни шошмай, аниқ талаффуз этиб, мазмунини болага тушунтиришлари мақсадга мувофиқдир.      2 -2,5 ёшда бола луғати бойиб, ỹз фикрини тушунтира оладиган бỹлишига катталар эътибор беришлари лозим. 3-4 ёшда эса аниқ , бурро  гапириши, она тилидаги барча товушларни нуқсонсиз талаффуз этишлари лозим. Агар луғат бойлиги кам, нутқи нофаол ва товуш талаффузи бузилган бỹлса, алоҳида мутахасисга мурожаат қилишлари шарт. Мактабгача катта ёшда боланинг сỹз бойлиги 3,5 мингдан 7 минггача бỹлган сỹзни ташкил этса, мақсадга мувофиқ бỹлади. 6 – 7 ёшда бола нутқни таҳлил қилиш малакасини эгаллайди. Товуш таҳлилини ỹрганиб олиши учун сỹз ỹйинлари ỹйнатиш, қофиядош сỹзлар топиш, янги сỹзлар тузишни машқ қилдириш фойдалидир.


Posted in 1 | No Comments »

Малака ошириш курсларида мактаб таълимига тайёрлик тамойилларини урганишда тингловчиларни фаоллаштиришнинг ноанъанавий куринишларини куллаш.

Written by ziyoda2008 on 3 Июнь 2010 – 10:13 - 8 Views

мактабгача таълим умумий таълим тизимининг дастлабки боскичи булиб,унинг бош вазифаси мактабача ёшдаги болаларни мактаб таълимига тайёрлигини таъминлашдан иборат. Бир неча йиллар мобайнида амалиётчи-укитувчи сифатида  мактабгча таълим рахбар ходимларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш буйича Республика укув методика марказида тингловчиларнинг бу борадаги тушунчаларини бир тизимга келтириш, мактаб таълимига тайёрлик тамойиллари билан атрофлича таништириш максадида уз маърузаларимни интерфаол усулларда олиб боришга эътибор бераман. Чунки бу усуллар тингнловчиларда эркин фикрлаш, маълумотни тез ва осон узлаштириш, олинган билимни уринли ва унумли куллаш имкониятини яратади.  Куйида  мактабгача таълим рахбар ходимларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш буйича Республика укув-методика маркази тингловчилари билан утказиладиган 4 соатлик маъруза режасини эътиборингизга хавола этмокчиман.
             Маъруза мавзуси: Мактабгача ёшдаги болаларни  мактаб таълимига тайёрлик тамойиллари.

Маъруза режаси

• - Кириш                                        15минут
• - Кутувлар                                    20 минут
• -  Суровнома   Аклий хужум      20 минут
• - Таълимга тайёрлик
             тамойиллари-Мозаика              30минут
• -  Болаларни мактабга тайёрлашда оила,мактабгача таълим муассасаси ва махалла  хамкорлигининг самарали куринишлари.
          Галерея методи                          30минут
• – Рефлексия                                  20минут
• - Тавсиялар  Хулоса                     15 минут   
        Маъруза кириш сузи билан бошланиб, маърузачи унда мактабгача ёшдаги болаларнингн мактаб таълимига тайёрлиги  нималарга боглик булиши хакида тингловчиларнинг фикр- мулохазаларини олади.Бу фикрлар умумлаштирилиб,  бугунги дарснинг  мавзуси, максади, вазифалари белгиланади. Сунгра, тингловчиларнинг бугунги маъруза шакли, тузилиши, махмуни борасидаги таклифларини билиш учун кутувлар суровномасини утказади. Унда Жумладан куйидаги саволлар булиши мумкин:
1. Бугунги маърузадан нималарни билиб олишни истайсиз?
2. Дарс давомида кайси усуларни куллаш маъкул деб хисоблайсиз?
3.Дарс  самарадорлдиги учун узингиз кандай хисса кушмокчисиз?
4. Дарс давомида кандай умумий коидаларга риоя килишимизни таклиф этасиз?
5.Дарс мавзусининг долзарблиги хакидаги фикрларингиз кандай?
                                                 С у р о в н о м а (аклий хужум)
1.Қандай болани “Мактаб таълимига тайёр”              дейиш мумкин?
2.Оила шароитида болани мактаб таълимига қандай қилиб тайёрлаш мумкин?
3.Сизнингча, бола неча ёшдан мактабга боргани маъқул?
4.Ўзингиз раҳбарлик қилаётган таълим муассасангизда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш жараёнини яхшилаш борасида таклифларингиз?
5.Мактаб таълимига тайёрлик боладан нимани талаб қилади?
Таълим олишга тайёрлик тамойиллари (мозаика)
 Таълим  олишга   мойиллик:
- уз  диккатини  максадга йуналтира олиш;
-хотиранинг  бола ёшига   мос булиши;
-тенгдошлари билан  ижобий муносабатларни  урната олиш ;
- укув  фаолияти  малакаларининг   шаклланганлиги;
- топширик  ва курсатмаларни  идрок этиб,
   вазифаларни  вактида бажариш;
- кунт, сабот, чидам, маъсулиятлилик.
Таълим олишга иродавий  тайергарлик:
- бошланган    ишини охирига       етказишга  интилиш;
- фаолиятини  режалай  олиши;
- уз хулк- атвори,хатти-харакатларини  бошкара  олиш;
-уз  харакатларини  мустакил  изохлаш,химоя  килиш;
- таълим  олиш  жараенида  вужудга  келадиган  муаммоларга
  тайёр булиш…..
Мактаб  таълимига   мотивацион   тайёргарлик:
-узи         учун   янги  булган   ижтимоий  мухитга  мослаша  олиш;
-янги ижтимоий  муносабатларга  осон  куника  олиш;
-мактабда  укишга  нисбатан  ижобий  истакларнинг  шаклланганлиги;
-мактабга  боришдан  уз  максади,  сабаби  ва окибатларини  ифодалай  олиш;
-мактаб  хаёти  хакида  тасаввур,  тушунчаларга  эга  булиш;
Мактабга   психологик  тайёргарлик:
-янги  нарсаларни  билишга  интилиш;
-кийинчиликларни  енгиш;
-янги  кишилар  билан  муносабатга  киришиш;
-диккат ,хотира, тафаккурнинг  шаклланганлиги;
-куриш, эшитиш, сезиш   жараёнларининг  холати;
-нутк –тафаккурнинг  ривожланганлиги;
Таълим  олишга  интеллектуал  тайёргарлик:
- «Мактабгача  таълим  Давлат талаблари»га  мувофик   тарзда  билим  ,куникма ва    малакаларга  эга  булиш;
-«Учинчи  мингйилликнинг  боласи»  дастурига  мос  равишда  етарли  билим   захирасига  эга  булиш;
-савод   урганиш    жараёнига   тайёргарлик;
-нутк –тафаккурини шаклланганлиги;
- жисмонан  согломлик       ;
-маънавий  - ахлокий   етуклик;-
        Болаларни мактабга тайёрлашда оила, махалла ва мактабгача таълим муассасаси хамкорлигининг самарали куринишлари (галерея)
   - сухбат
   - учрашув
  - мунозара
   - мухокама
   -таргибот-ташвикот
   - суровнома- тестлар
   -шартномалар-келишувлар
   - мажлислар
   - ёш оналар мактаби
   - оилага ташрифлар
   - ота-оналар университети     
      Дарснинг навбатдаги кисмида тингловчиларнинг бугунги мавзу буйича олган билимлари мустахкамланади. Бунда рефлексия туридаги машкдан фойдаланиш мумкин.  Хусусан, тингловчилар билан таълим олишга тайёрлик тамойиллари  юзасидан алохида гурухларга булиниб, реклама, макола, шеър, хабар, хазил тарикасида чикишлар тайёрлаб, намоиш киладилар.
• Тавсиялар  (хулосалар)
• -МТМ худудидаги 0-7 ёшли болаларнинг аниқ рўйхатини билиш, таълимга жалб этилганлик даражасини билиш;
• -Ота-оналар билан тузилган шартномага кўра таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;
• -Таълимнинг барча босқичларида оила, маҳалла, мактаб билан ҳамкорликни такомиллаштириш;
• -Ота-оналар ўртасида педагогик-психологик тарғибот ва ташвиқотни фаоллаштириш;
• Ота- оналарнинг мактабгача таълим муассасаси хакида купрок маълумотга эга булишига эришиш;
• Мактабгача таълим муассасасининг йуналиши хилма-хил булишига эришиш;
• Мактабгача таълим  муассасасига карашимизни узгартириш;
• Доимо моддий ёрдам курсатиш;
• Оналар укишини ташкил этиш;
• Мактабгача таълим муассасаси таълим жараёнига янгиликлар олиб кириш; 


Posted in Yangliklar | 1 Comment »

Мактабгача ёшдаги болалар билан ўтказиладиган нутқ ўстириш машғулотларида таълимнинг ноанъанвий

Written by ziyoda2008 on 31 Май 2010 – 14:33 - 14 Views

Нутқ маданияти - бу тўғри сўзлай олиш, яъни нутқий мулоқот шартлари ва фикр билдиришдан кўзланган мақсадни ҳисобга олган ҳолда ҳамда барча тил воситаларидан (тил воситаларидан, шу жумладан интонация, лексик заҳира, грамматик шакллардан) фойдаланган ҳолда баён қилинаётган мазмунга мос ҳолда гапиришдан иборатдир,.
Бола сўзлашни ўрганмокда. Лекин бунинг учун у аввал ушбу тилга хос бўлган барча фонемаларни айтишни; товушларни ва сўзда муайян позицияда турган товушлар бирикмасини анъанага мувофиқ ҳолда, яъни орфоэпия қоидалари бўйича талаффуз қилишни; интонацияни яратувчи просодемаларни моделлаштиришни ўзлаштмриб олиши лозим.
Болаларга она тилида нутқни ўргатиш тажрибасидан маълумки, алоҳида товушлар артикуляциясини ўзлаштириш бола учун энг қийин вазифа ҳисобланади.  Республикамизда мактабгача ёшдаги болалар нутқини ўстириш методикаси бўйича  илмий иш олиб борган олималаримиздан Ғайбуллаева М. нутқнинг товуш маданиятини тарбиялашга доир ишларнинг асосий йўналишларини белгилар экан, «педагог олдида болаларга сўзлардаги товушларни соф, тоза талаффуз қилиш, сўзларни она тилининг орфоэпия қоидаларига мувофиқ ҳолда тўғри талаффуз қилиш, аниқ талаффуз этишни (яхши дикция) ўргатиш, уларда ифодали нутқни тарбиялаш вазифалари турганлигини» таъкидлаган.
Баъзан тарбиячининг болаларда тўғри нутқни шакллантириш борасидаги фаолияти товуш талаффузи камчиликларини бартараф этувчи логопед меҳнати билан таққосланади. Бироқ нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш   фақатгина товушларни тўғри талаффуз этишни шакллантиришдан иборат эмас. Товушларни тўғри    талаффуз этишни шакллантириш нутқдаги товуш маданиятини тарбиялашга оид ишларнинг бир қисмидир. Тарбиячи болаларга  тўғри нутқий нафас олиш, она тилидаги барча товушларни талаффуз қила олиш, сўзларни аниқ айтиш, товушдан фойдаланишни ўргатади, болаларни шошмасдан ифодали қилиб сўзлашга одатлантиради.

Товуш артикуляциясини эгаллаш анча узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, у кўпинча беш йил, баъзан эса етти йилгача чўзилади: бу борадаги ишлар муваффақиятли олиб борилган тақдирда бола беш ёшдан бошлаб соф сўзлай бошлайди. Мактабгача ёшдаги бола таълимнинг кейинги босқичига тайёр бỹлиши учун ундан жисмонан соғломлик, нутқ ва тафаккурнинг маълум доирада ривожланганлиги, шахсида маънавий - аҳлоқий хусусиятларнинг етарли шаклланганлиги, мактаб ҳаёти ҳақида тегишли тасаввурларга эга бỹлиши талаб этилади. Бу талаблар мажмуи «Учинчи мингйилликнинг боласи » таянч дастури ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қỹйиладиган давлат талабларида аниқ – равшан келтирилган бỹлиб, улар мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча мактабгача ёшдаги  болаларнинг мактаб бỹсағасида эгаллаши зарур бỹлган таълимий меъёрлари ҳисобланади.
          Мактабгача катта ёшдаги бола теварак – атроф ва табиат, ижтимоий ҳаётга доир қуйидаги тушунча, малака ва кỹникмаларни эгаллаши лозим:
       - ỹз исми – шарифини билиши;
       - неча ёшдалигини билиши;
       - туғилган куни қачонлигини билиши;
       - ота – онасининг исми шарифини билиши;
       - яшаш манзилини билиши;
       - қайси мамлакатда яшаши, пойтахт шаҳар номини билиши;
       - уй ва ёввойи ҳайвонларни билиши;
       - ỹсимликларни билиши
       - табиат муҳофазасини билиши талаб этилади.
 Шунингдек, бола луғат бойлиги ва нутқий малакалари қуйидагилардан иборат бỹлади:
 - берилган саволларга тỹлиқ жумлалар билан жавоб бериши, ỹзи ҳам саволлар бериши (бу нима? дан ташқари ) ;
- сурат асосида ҳикоя тузиши;
- эртак тỹқиши;
- маълум товушли сỹзни топиши;
- гап тузиши;
- сỹзни бỹғинга бỹлиши;
- унча катта бỹлмаган   бадиий асарларни қайта ҳикоя қилиши;
- шеърларни ёд олиши;
 Мактабгача ёшдаги бола нутқига қỹйиладиган талаблар қуйидагилар:
- ỹқиб берилган бадиий  асарни қайта ҳикоя қилиш;
- таклиф этилган мавзуда суҳбатлаша олиш;
- сурат асосида ҳикоя тузиш;
- ỹқилган асар мазмунини тущунтира олиш;
- она тилидаги барча товушларни тỹғри талаффуз этиш;
- грамматик жиҳатдан тỹлиқ ва    тỹғри жумлалар билан гап тузиш;
- шеърларни ифодали ỹқиш ;
- эртак сỹзлай олиш;
 - суратларни тавсифлаш;
- эртак боши, давоми, охирини боғлай олиш;


Posted in Metodika | 1 Comment »

Интерфаол усуллар нима?

Written by ziyoda2008 on 26 Май 2010 – 14:20 - 11 Views

“Интерфаол” тушунчаси “interakt” “биргаликда ҳаракат қилиш маъносини  билдиради.Интерфаол ўқитишда тўлиқ ва режалаштирилган  мақсадлар бўлади. Ушбу мақсадлардан бири- ўқитиш жараёнида шундай юқори даражадаги  шароит яратиш керакки, унда тингловчи ўқитиш жараёнини маҳсулдор жараёнга айлантириши керак. Интерфаол  ўқитиш усулларини қўллаш- тингловчилар такомиллашувининг муҳим йўналишларидан биридир.  Ушбу ўқитиш ғояси 1990 йил ўрталарида биринчи веб- браузер пайдо бўлиши ва интернет тармоғининг ривожланиши билан бир вақтда яратилган бўлгани учун кўпгина мутахассислар ушбу усулни   “Интернет  заҳиралари ва компьютер тармоғини ишлатган ҳолда ўқитиш” деб тушунадилар. Фаол  усулларни қўллашга ёндошган ўқитиш жараёни гуруҳдаги барча тингловчиларнинг англаш ва фикрлаш жараёнда иштирок этишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Интерфаол усуллар ўзаро ҳаракат, ўқувчиларнинг фаоллиги, гуруҳ тажрибасига таяниш,ўзаро муносабат тамойилларига асосланади.Ошкоралик асосида  иштирокчиларнинг ўзаро ҳаракати, далилларининг  асослилиги, ҳамкорликдаги билимлар банки, ўзаро баҳолаш ва назорат имконияти билан белгиланадиган таълимий мулоқот манбаи яратилади.  Бошловчи тингловчиларга янги билимлар бериш билан бирга  таълим иштирокчиларини мустақил изланишга ундайди. Тренернинг фаоллиги ўрнини тингловчиларнинг фаоллиги эгаллайди. Бошловчининг вазифаси  тингловчиларнинг ташаббуслари учун шароит яратишдир. Тренер ўзидан ўқув маълумотини ўтказувчи ўзига хос фильтр ролини бажаради.
 “Ғоялар тоғи” Интерфаол усул нима?
 Тингловчиларни з тадан кичик гуруҳга бўлиб олинади. Ҳар бир кичик гуруҳга учбурчак шаклидаги рангли картонлар берилади ва ушбу картоннинг ҳар бир бурчагида ҳар бир тингловчи “интерфаол  ўқитиш” терминига биттадан таъриф ёзади. Иш якунида ушбу учбурчаклар доскага ёпиштирилади ва шу тариқа “/оялар тоғи” ташкил этилади. Инсон  интерфаол ўқитиш жараёнида :
10% ўқиганларини,
 20% эшитганларини;
30% кўрганларини%
40%  кўрган ва эшитганларини;
70% гапирганларини;
90 % шахсан  гапирган ва бажарганларини ўзлаштиради.
 Шу ўринда  Хитой халқ  мақолини келтириш  мумкин. “ Менга гапирсанг, эсдан чиқараман, менга кўрсатсанг, эслаб қолишим мумкин, менга  ўзимга ишлашга имконият бер, шунда бу батамом меники бўлиб қолади”. Юқоридагилардан хулоса қилиб айтиш мумкинки, интерфаол ўқитиш  усулларини қўллаб машғулот ўтганда мавзуни ўзлаштириш даражаси юқори бўлади, иштирокчилар ўртасида дўстона муҳит яратилади.
 Интерфаол ўқитиш усуллари иштирокидаги машғулот таркибининг асосий қисмига  хиссий сиқувларни бартараф этувчи ўйинлар киритиш тавсия этилади.
Кичик гуруҳларда ишлаш. Технология 3X4 .  Тренинг- бу..
Ҳар бир гуруҳ  “Тренинг” сўзига 3 тадан таъриф беради. Плакатга  5 дақиқа ичида ҳар бир гуруҳ ўз фикрини  ёзади. Шундан сўнг биринчи гуруҳ ўзининг плакатини иккинчи гуруҳга, иккинчи гуруҳ _ учинчи гуруҳга, учинчи гуруҳ тўртинчи гуруҳга, тўртинчи гуруҳ биринчи гуруҳга  плакатни беради.Ҳар бир гуруҳ  қабул қилинган плакатга ўз фикрларини ёзиб, кейинги гуруҳга  узатаверади. Фикрлар қайтарилиши керак эмас.  Ҳар бир гуруҳ  ўзининг бирламчи плакатини қайта қўлига олмагунча қадар ўз фикрларини ёзиб боришлари керак. Сўнгра  ҳар бир гуруҳ 3 дақиқа ичида тақдимот ўтказади.
Гуруҳларга бўлиниш. “Молекула”ўйини.
 “Молекула” ўйини давомида тингловчилар 4та кичик гуруҳларга бўлинадилар, ўйин тингловчилар  диққатини жамлашга ёрдам беради.  Тингловчилар мусиқа оҳанги остида хонада сайр    қиладилар. Тренернинг  “1 та атомли молекула ҳосил қилинг, 2 та атомли молекула ҳосил қилинг”   деган буйруғидан сўнг тингловчилар ўзларига жуфтлик топиб олиб бирлашишлари лозим. Ўйин  тингловчилар 4 кишидан иборат гуруҳ ташкил  этганларида якунланади. Шу тариқа 4 кишидан  иборат гуруҳлар ташкил этилади ва ҳар бир гуруҳ аниқ бир стол атрофига ўтиради.


Posted in Didaktika, Yangliklar | No Comments »

МАҚОЛА

Written by ziyoda2008 on 25 Май 2010 – 13:05 - 8 Views

Таълим муассасалари педагоглари услубий бирлашмалари - педагоглар малакасини ошириш воситаси сифатида

                            З.Файзиева

                 «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» тугрисидаги Конунда белгиланганидек, таълим муассасалари педагогларининг касб тайёргарилигида мустакил ишлашга катта урин берилади.Педагог  уз касб махоратини такомиллаштиришда малака оширишдан ташкари яна  бир неча куринишдаги  жараёнга жалб этилади.Услубий бирлашмалар  ана шу иш куринишларидан бири булиб, педагогларда малака оширишлар уртасидаги даврда мустакил шугулланишга шароит яратади. Чунки услубий бирлашма машгулотлари  хар икки ойда бир утказилиб, уларда педагоглар амалий машгулотлар кузатишади, услубий кулланмалар, укув кургазма материаллар билан танишади. Назарий билимларини бойитиб, мавжуд иш тажрибасини мустахкамлайди. Узи ишлайдиган гурухни жихозлаш, педагогик хужжатларни юритиш, ота-оналар билан олиб бориладиган иш куринишларини белгилаш, касбдошлари билан тажриба алмашиш имкониятига эга булади.
              Тошкент шахар, Юнусобод туманидаги мактабгача тарбия муассасалари илк ёш гурухларининг тарбиячилари услубий бирлашмаси                  тарбиячиларнинг методик ва  касбий   махоратларини такомиллаштириш, таълим-тарбия жараенини  хозирги замон талаби асосида ташкил этиш, таълим –тарбияга куйиладиган талабларни  бажариш, ижодий фикрларни  тугри  йуналтириш, бирлаштириш ва таълим- тарбия  беришнинг замонавий талабларини  ишлаб чикиб, таълим жараенига татбик этиш ишларини ташкил этиш  хамда   тегишли йуналиш буйича  давлат талаблари, укув режаси ва «Учинчи мингйилликнинг боласи» дастурининг  бажарилишини  таъминлашга  рахбарлик  килиш максадида ташкил этилган.
              Услубий бирлашма машгулотлари  туман халк таълими булимии томонидан тасдикланган  йиллик режа асосида ташкил этилади.  Унга тумандаги МТМ лар илк ёш гурух тарбиячилари жалб этилиб, шахар микёсида аникланган илгор педагогик тажриба оммалащтирилади. Услубий бирлашма иштирокчиларининг  истак- хохишини хисобга олган холда, кун тартибига тегишли узгартириш ва кушимчалар киритиш мумкин.

 Жумладан, хар бир йигилиш давомида психолог маслахати уюштирилиши услубий бирлашма иш мазмунининг тулаконли ва самарали булишини таъминлайди.Тумандаги 47- МТМ психологи  Г.Жалолова хамкорлигида утказиладиган психологик тренинг- машклар услубий бирлашма иштирокчиларини фаоллаштиришда ёрдам беряпти.  
                Мен 2002-2003 укув йилидан буён   туман МТМлари илк ёш гурух тарбиячилари услубий   бирлашмасига рахбарлик килаяпман. Шу давр мобайнида услубий бирлашма  кенгашлари туманимиздаги деярли барча МТМ ларда уз йигилишларини олиб борди.Натижада, МТМларда гурух хоналарининг  жихозланиши, машгулот ва уйинларнинг ташкил этилиши, ота- оналар билан иш куринишлари  сифат даражаси ошди. Сабаби, услубий бирлашма катнашчилари хар галги йигилишга узига хос янгилик, ташаббуслар ва ижодкорлик намуналари билан келиб, уз фикр- мулохазалари, таклифларини  эркин баён этадидар, Шунингдек, туман МТМ рахбарлари хам бу тарбиячилар иш фаолиятида сезиларли узгаришлар борлигини бир неча бор кайд этмокдалар.
               Услубий бирлашма кенгашлари иш мазмунини хар сафар такомиллаштириб боришга харакат киламиз. Жумладан, иштирокчиларни  фаоллаштиришнинг «Кластер», «Галерея», «Резюме», «Хамма хаммага ургатади», «Учга турт», «Зинама- зина», «Муъжизалар майдони» , «Уйла , изла, топ» ,   «Кувноклар ва зукколар» каби катор иш куринишлари, иштирокчилар уртасида ташкил этилган курик танлов ва мусобакалар кутилган натижаларни берди. Услубий бирлашма иштирокчиларидан «Энг махоратли», «Энг ижодкор», «Энг билимдон», «Энг топкир», «Энг ташаббускор», «Энг тадбиркор» номинацияларида уз махоратларини намойиш этган тарбиячилар хозирда ёш мутахассисларга устозлик килмокдалар. 
               Услубий бирлашма  йигилишлари самарадорлигини оширишда
туман халк таълими булимии мудири хузурида хар укув йили якунида тингланадиган услубий бирлашма рахбарлари хисоботларининг  ахамияти бор. Туманда фаолият олиб борувчи  барча услубий бирлашмалар, тажриба мактаблари ва ижод марказларининг иш  натижаси сифатида ташкил этиладиган кургазма, якуний конференция  хамда ижодий хисоботлар анъанага айланган. Услубий билашма иштирокчилари орасидан турли нишон, ёрликларга сазовор булиб, ота-оналар ва хамкасблари уртасида эътибор козонган педагоглар сафи кенгаяётгани янада кувонарли хол. Бу педагоглар уз касб махоратининг такомилашувида услубий бирлашмалар хиссасини эътироф этадилар
               Бугунги кунга келиб, туман МТМлари услубий бирлашмалари аъзолари иш самарадорлиги урганилиб, илк ёш гурух тарбиячилари  услубий бирлашмаси фаолиятига бахо берилганда, бевосита МТМ рахбарлари, бирлашма иштирокчилари, туман МТМ лари фаолиятини урганувчи ишчи гурухлар фикри ижобий булди. Уз навбатида, жойларда фаолият олиб бораётган педагогларнинг  ишга муносабати, маъсулиятлилиги, ижодкорлиги ва ташаббускорлиги ошгани кувонарли.
          Туман МТМ лари илк ёш гурух тарбиячилари услубий бирлашмаси бу йил хам анча долзарб мавзу ва йуналишларини  мухокама режасига киритди. Хусусан, «Мактабгача ёшдаги боланинг ривожланишига куйиладиган Давлат талаблари» ва «Учинчи мингйилликнинг боласи» дастури асосида таълим-тарбиявий иш мазмунини такомиллаштириш  юзасидан тавсиялар ишлаб чикилди, амалиётчиларга етказилди.
            Услубий бирлашма иштирокчиларнинг уз  жамоаларида хар галги йигилишдан сунг берадиган ахборотлари оркали туман МТМ ларининг бошка ёш гурухларида ишлайдиган тарбиячилар хам янгиликлардан бохабар булишяпти. Шу каби, улар уз жамоаларида аникланган кимматли иш тажрибалари хакида бизга кизикарли маълумотларини етказяптилар. Ана шундай холис маълумот алмашиш хам педагогларнинг малакасини ошириш, уз устида мустакил ишлаш, касбга доир махоратларини ошириб, таълим-тарбия жараёнида юкори сифат курсаткичларига эришаётганлиридан мамнунмиз.
            Педагогларнинг малака ошириш курслари аро даврда мускакил ишлашларига туртки буладиган услубий бирлашма фаолиятини янада такомиллаштиришда туман халк таълими булимии мутасаддилари, бевосита рахбарият, колаверса ота-оналар фикр- мулохазалари, таклиф- истакларини хисобга олиш бундан буён хам кутилган натижани бераверади, деган умиддамиз. 
 


Posted in Metodika, Yangliklar | No Comments »

Конференция…

Written by ziyoda2008 on 24 Май 2010 – 16:08 - 7 Views

 

Мактабгача таълим муассасалари педагогларининг малака ошириш курсларида  интерфаол усулларини куллаш оркали тингловчиларнинг маърифий- маънавий савияларини такомиллаштириш,

 

                                                              З.Файзиева- ТШПККТМОИ

 

 

Мактабгача,бошлангич  ва мах сус

таълим кафедраси доценти,

халк таълими аълочиси.

 

               Мен фаолият курсатаётган Тошкент шахар педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячиларининг касб салохиятини кутариш, уларнинг амалий куникмаларини мустахкамлаш максадида таълимнинг замонавий технологияларини кенг куллашга катта ахамият берилади.Куйида малака ошириш курслари тингловчилари учун мулжалланган бир соатлик дарс режасини келтираман.  Read more »


Posted in Metodika | No Comments »

ИШ ТАЖРИБА

Written by ziyoda2008 on 20 Май 2010 – 15:43 - 10 Views

шдаги болалар билан ўтказиладиган
нутқ ўстириш
машғулотларида   таълимнинг ноанъанвий кўринишларини қўллаш
    Нутқ маданияти - бу тўғри сўзлай олиш, яъни нутқий мулоқот шартлари ва фикр билдиришдан кўзланган мақсадни ҳисобга олган ҳолда ҳамда барча тил воситаларидан (тил воситаларидан, шу жумладан интонация, лексик заҳира, грамматик шакллардан) фойдаланган ҳолда баён қилинаётган мазмунга мос ҳолда гапиришдан иборатдир,.
Бола сўзлашни ўрганмокда. Лекин бунинг учун у аввал ушбу тилга хос бўлган барча фонемаларни айтишни; товушларни ва сўзда муайян позицияда турган товушлар бирикмасини анъанага мувофиқ ҳолда, яъни орфоэпия қоидалари бўйича талаффуз қилишни; интонацияни яратувчи просодемаларни моделлаштиришни ўзлаштмриб олиши лозим.
Болаларга она тилида нутқни ўргатиш тажрибасидан маълумки, алоҳида товушлар артикуляциясини ўзлаштириш бола учун энг қийин вазифа ҳисобланади. Ғайбуллаева нутқнинг товуш маданиятини тарбиялашга доир ишларнинг асосий йўналишларини белгилар экан,, «педагог олдида болаларга сўзлардаги товушларни соф, тоза талаффуз қилиш, сўзларни она тилининг орфоэпия қоидаларига мувофиқ ҳолда тўғри талаффуз қилиш, аниқ талаффуз этишни (яхши дикция) ўргатиш, уларда ифодали нутқни тарбиялаш вазифалари турганлигини» таъкидлайди.
Баъзан тарбиячининг болаларда тўғри нутқни шакллантириш борасидаги фаолияти товуш талаффузи камчиликларини бартараф этувчи логогпед меҳнати билан таққосланади. Бироқ нутқнинг товуш маданиятини тарбиял:ип фақатгина товушларни тўғри талаффуз этишни шакллантиришдан иборат эмас. Товушларни тўғри    талаффуз этишни шакллантириш нутқдаги товуш маданиятини тарбиялашга оид ишларнинг бир қисмидир. Тарбиячи болаларга  тўғри нутқий нафас олиш, она тилидаги барча товушларни талаффуз қилиш, сўзларни аниқ айтиш, товушдан фойдаланишни ўргатади, болаларни шошмасдан ифодали қилиб сўзлашга одатлантиради.
Товуш артикуляциясини эгаллаш анча узоқ ва мураккаб жараён бўлиб, у кўпинча беш йил, баъзан эса етти йилгача чўзилади: бу борадаги ишлар муваффақиятли олиб борилган тақдирда бола беш ёшдан бошлаб соф сўзлай бошлайди..
Мактабгача ёшдаги бола таълимнинг кейинги босқичига тайёр бỹлиши учун ундан жисмонан соғломлик, нутқ ва тафаккурнинг маълум доирада ривожланганлиги, шахсида маънавий - аҳлоқий хусусиятларнинг етарли шаклланганлиги, мактаб ҳаёти ҳақида тегишли тасаввурларга эга бỹлиши талаб этилади. Бу талаблар мажмуи «Учинчи мингйилликнинг боласи » таянч дастури ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қỹйиладиган давлат талабларида аниқ – равшан келтирилган бỹлиб, улар мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча мактабгача ёшдаги мактаб бỹсағасида эгаллаши зарур бỹлган таълимий меъёрлар ҳисобланади.
          Мактабгача катта ёшдаги бола теварак – атроф ва табиат, ижтимоий ҳаётга доир қуйидаги тушунча, малака ва кỹникмаларни эгаллаши лозим:
       - ỹз исми – шарифини билиши;
       - неча ёшдалигини билиши;
       - туғилган куни қачонлигини билиши;
       - ота – онасининг исми шарифини билиши;
       - яшаш манзилини билиши;
       - қайси мамлакатда яшаши, пойтахт шаҳар номини билиши;
       - уй ва ёввойи ҳайвонларни билиши;
       - ỹсимликларни билиши
       - табиат муҳофазасини билиши талаб этилади.
 Шунингдек, бола луғат бойлиги ва нутқий малакалари қуйидагилардан иборат бỹлади:
 - берилган саволларга тỹлиқ жумлалар билан жавоб бериши, ỹзи ҳам саволлар бериши (бу нима? дан ташқари ) ;
- сурат асосида ҳикоя тузиши;
- эртак тỹқиши;
- маълум товушли сỹзни топиши;
- гап тузиши;
- сỹзни бỹғинга бỹлиши;
- унча катта бỹлмаган   бадиий асарларни қайта ҳикоя қилиши;
- шеърларни ёд олиши;
 Мактабгача ёшдаги бола нутқига қỹйиладиган талаблар қуйидагилар:
- ỹқиб берилган бадиий  асарни қайта ҳикоя қилиш;
- таклиф этилган мавзуда суҳбатлаша олиш;
- сурат асосида ҳикоя тузиш;
- ỹқилган асар мазмунини тущунтира олиш;
- она тилидаги барча товушларни тỹғри талаффуз этиш;
- грамматик жиҳатдан тỹлиқ ва    тỹғри жумлалар билан гап тузиш;
- шеърларни ифодали ỹқиш ;
- эртак сỹзлай олиш;
 - суратларни тавсифлаш;
- эртак боши, давоми, охирини боғлай олиш;


Posted in Didaktika | No Comments »

Мақола

Written by ziyoda2008 on 18 Май 2010 – 12:51 - 12 Views

ислат кўп.
Халқимизнинг “Маслаҳатли тўй тарқамас ”, “Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар” каби ибратли мақолалар асрлар давомида кўп бор ўз тасдиғини топган.Шу мақолга амал қилган Юнусобод туманидаги 47-МТМ жамоаси фаоллар йиғилишини таълим-тарбия жараёни самарадорлигини оширишда маҳалла, мактаб, оила билан ҳамкорлик муаммосига бағишлади.
 Фаоллар йиғилиши кун тартибида МТМ педагогик жамоасининг 2007-2008 ўқув йилида амалга оширган ишлари ва 2008-2009 ўқув йилига режалаштирган тадбирлари, шунингдек “Умид” маҳалласи, тумандаги 97, 273-мактаблар, маҳалла нозири билан ҳамкорлиги масалаларига катта ўрин берилди.МТМ васийлик кенгаши раиси Абдувахобова Латофат раҳбарлигида ўтган фаоллар йиғилишида ташкилотлардан топшириқ буюрган вакиллар ўз жабҳаларида йил давомида амалга оширилган ибратли ишлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича тўхталдилар.Жумладан, 47-“Ширинтой” номли МТМ мудираси Фотима Дадахонова, “Умид” маҳалласи фуқаролар кенгаши раиси Мухтахар Хонсаидова, маҳалла нозири Рамзиддин Пўлатов, 97-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Гавҳар Нажиевалар ўз чиқишларида ҳамкорликнинг самарали кўринишлари ҳақида қимматли таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.
 Фаоллар йиғилиши давомида 47-МТМ рухшуноси Гулсара Жалолова МТМда болаларнинг ўзлаштириши, педагогларнинг касб салоҳияти, рейтинги натижаларига тўхталиб, амалий психологик тренингдан намуна ўтказди.
 Фаоллар йиғилиши амалга оширилган ишларнинг сарҳисобидан сўнг келгусига аниқ режа-тадбирлар тузиб олди.
 Шубҳамиз йўкки, фаолларнинг бу галги йиғилиши кутилган натижани беради ва таълим-тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишда муносиб ўринни йўқотмайди.
ТШПКҚТМО институти
Халқ таълим аълочиси
 Зуҳра Файзиева


Posted in Didaktika | No Comments »

Очик укув машгулотлари утказиш буйича намунавий низом

Written by ziyoda2008 on 2 Апрель 2010 – 11:23 - 54 Views

Меъёрий хужжатлар

Ушбу низом куйидаги меъёрий хужжатларга асосланиб ишлаб чикилди:

- Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 16 февралидаги № 25
«Педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тугрисида»ги карори;

-Узбекистон республикаснинг «Таълим тугрисида»ги Конуни;

 -«Кадрлар тайёрлар миллий дастури»

Умумий холатлар ва тартиблар

          Очик укув машгулотлари – замонавий ахборот коммуникация технологиялари, укитишнинг интерактив методлари кулланилган холда академик гурухларда жадвал буйича утказиладиган, олдиндан эълон килинган муаммо ёки инновация мавзуси буйича машгулотдир.
           Очик укув машгулотларига билимларнинг Ушбу сохасидаги тажрибали педагоглар, олимлар ва мутахассислар мажбурий тартибда тартибда таклиф этилади.Ушбу машгулотнинг сифати таълим муассасасининг кафедрасида ёки илмий-методик (педагогик) кенгашида мухокама килинади.
            Очик укув машгулотлари замонавий педагогик ва ахборот технологияларини укитишнинг интерактив методларини пухта ишлаш ва укув жараёнига жорий этиш учун махорат мактаби булиб хизмат килади Олий таълим муассасаларида очик аърузалар утказиш доцент ва профессор илмий унвонларига талабгорлик килувчи педагог кадрлар учун мажбурий хисобланади.

Максадлар
              - педагогларнинг касб махоратини  янада ошириш максадида уз устида ишлашни такомиллаштириш;
              - тупланган илгор тажрибани умумлаштириш, таргиб этиш;
              - педагогика фани ютукларидан уринли фойдаланишини аниклаш;
              - педагогик жараённи укув- кургазмали куроллар, оригинал жихозлар Билан бойитиш;
              - интерфаол укитиш методларини дарс жараёнида уринли куллаши;
              -  педагогни  илмий-педагогик ижод жараёнига жалб этиш;
              - педагогнинг утаётган фани буйича укув дастурларига  куйиладиган талабларни ва Давлат таълим стандартларини  билишини таъминлаш;

Вазифалар
              -илгор иш тажрибасини умумлаштириб, таргиб этишга тайёрлаш;
              - педагогик махоратни такомиллаштириш;
              -педагогик жараёнда замонавий педагогик технологияларни кенг куллашга эришиш;
              - оригинал кургазмали  куроллар ва методик укув кулланмалар яратиш;
              -педагогик ва психология йуналишидани янги адабиётлар билан танишиш;
          - Давлат талаблари ва  стандартларини чукур билишини таъминлаш;
          - ахборот коммуникацион технологиясини куллаш малакасини аниклаш;   
       
Педагогга  талаблар

             - дарс жараёнида дастур ва давлат талабларига мувофик билимларни бериши;
             - болаларга ёндашувнинг оригинал, узига хос куринишларини уринли куллаши;
             - «Педагог ва бола», «Бола ва бола» муносабатларини тугри урнатиши;
             - Дарс жараёнида укув –кургазма куролларидан  уринли фойдаланиши;
             - дарсда педагогика ва психология Фани ютукларини уйгунлаштириши;
             - болалар узлаштириши даражаси ва билимлари мониторингини тугри юритиши;
             - болалар уртасида ижобий психологик мухитнинг яратилишига эътибор бериши;
             -дарс беришнинг илмийлик, оддийдан мураккабга бориш, амалийлик каби тамойилларига эътиборни кучайтириш;
              - ахборот коммуникацион технологияларидан фойдаланиш;
              -замонавий педагогик технологиялардан уринли фойдаланиш;

Бахолаш мезонлари

              -дарс режаси ва ишланмасининг мавжудлиги
              -дарс жараёнида дастур, Давлат талаблари йуналишларининг назарда тутилганлиги;
              -дарс жараёнида ахборот коммуникцион технологияларидан уринли фойдаланиши;
              - Замонавий педагогик технологияларни куллаши;
             - Болаларни фаоллаштиришнинг турли куринишларидан фойдаланиш;
             - Таркатма ва кургазма куролларининг эстетик талабларга жавоб бериши;
             - жихозларнинг ривожлантирувчи хусусиятга эгалиги;
             - болалар билимини хакконий бахолаш ва муносиб рагбатлантириш воситаларини куллаши;
             -дарсда ижобий  хамда ишчанлик мухитини яратилганлиги;
             - ижодий ракобатлашув оркали дарс самарадорлигига эришиши;

Бажарди:             


Posted in Maslahat | No Comments »